Click to listen highlighted text!

БАХТИМИЗ ҚОМУСИГА БАҒИШЛАНДИ

Шу кунларда Республикамизнинг барча худудларида,ташкилот ва корхона ларнинг меҳнат жамоаларида бахтимиз қомуси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами олдидан кенг қамровли маънавий -маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Тармоқдаги туман халқ таълими ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизларни спортга бўлган қизиқишларини янада ортириш орқали уларнинг саломатлиги ни тиклаш,соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллик байрами муносабит билан таълим ва фан ходимлари туман кенгашининг “Аёллар спартакиадаси” мусобоқалари юксак савияда ташкил этилди.Туман халқ таълими бўлимига қарашли 18 та умумтаълим мактаблари хотин-қизлари ўртасида спортнинг волейбол,стол тенниси,шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилган ушбу худудий спорт мусбоқаларида 162 нафар хотин-қизлар ғолиблик учун қизғин ва муросасиз узаро беллашдилар.
Худудий мусобоқаларда Янги Давр маҳалласидаги 1-умумтаълим мактаби, Мустақиллик маҳалласидаги 5-умумтаълим мактаби, Бўстон маҳалласидаги 9-умумтаълим мактаби волейболчи қизлари фахрли биринчи ўрин соҳибалари бўлдилар.
Бугун бош қомусмизга бағишлаб ўтказилган туман спартакиада мусбоқалари спорт курашларига жуда бой бўлди.Энг қувонарлиси барча мактаблардан спорт турлари бўйича хотин-қизларнинг тўлиқ таркибда иштирок этиши туманимизда кейинги йилларда аёллар спортига касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан берилаётган катта эътибор ва ғамҳўрликнинг натижаси деб биламан,-дейди 1-мактаб волейбол жамоаси аъзоси,ўқитувчи Насиба Қўлдошева биз билан суҳбатда. Худудий спартаки ада натижалари бўйича ғолибликни қўлга киритган хотин-қизлар таълим ва фан ходимлари касаба уюшма туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.
Қаерда спортга эътибор бўлса,ўша ерда соғлом муҳит яратилади.Соғлом муҳит яратилган жойдан қут барака аримайди.Спортни ўзига ошно деб билган инсонлар соғлом фикрли,руҳияти тиниқ ва эртанги кунга ишонч кўзи билан қарайди.Бундай инсонларнинг ишига ҳам,оиласига ҳам барокат нурлари ёғилаверади.Зеро инсон ларнинг доимо эзгулика,яхшиликка интилиб яшашининг мазмун ва моҳияти ҳам шундан иборат.

РАҲМАТ БИЛОЛОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!