Click to listen highlighted text!

ЙИЛ ЯКУНЛАРИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

2022 йилнинг 19 декабр куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгашининг V Пленуми ўтказилди.Ушбу Пленум йиғилишига туман бўлинмаси кенгаши ва Ижроия қўмита аъзолари, касаба уюшмаси ташкилотлари раислари,Оқолтин туман ташкилоти тафтиш кормиссияси аъзолари иштирок этдилар.


Пленумни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгашининг раиси Биолов Рахмат Келдиёрич олиб борди ва “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгашининг 2022 йилдаги фаолиятининг якунлари ва 2023 йилдаги вазифлар тўғрисида” маърузаси эшитилиди.


Музокораларда 3-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси, ”Эҳтиром “ кўкрак нишони соҳибаси Соҳиба Жаббарова, 3-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Турдибеков Баҳтиёр Мухтарович ва 10-сонли ДМТТ касаба уюшма қўмитаси раиси Туранова Манзура Мухирбаевлар ўз таклифларини билан сўзга чиқдилар.
Пленуми йиғилишида ташкилй масала ҳам кўрилди.Бошқа вилоятга кўчиб кетганлиги учун 12-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Сидиқова Насиба Нишоналиевна туман кенгаши Пленум аъзолигидан чиқарилди.
12- умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси Юсупорв Рахмонқул Келдиёрович Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши аъзолигига сайланди.
Пленум йиғилишидан сўнг ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан бошқаларга намуна бўлаётган 31 нафар касаба уюшма ташкилотлари раислари ва бир нафар туман кенгаши Ижроия қўмита аъзоси қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси 
Оқолтин туман Кенгаши раиси                                                 Р.Билалов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!