Click to listen highlighted text!

ФАОЛ ВА ФАХРИЙЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Сирдарё вилояти касаба уюшма фаоллари янги йил байрами арафасида рағбатлантирилди. Табдирда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши раис ўринбосари Эркин Бойниёзов адоғига етаётган йил давомида касаба уюшмаси ўз олдига қўйган режаларни ёруғ юз билан бажаргани, байрамни муносиб нишонлаш учун сабаблар борлиги ва бунда соҳа ходимларининг ҳиссасини эътироф этди. Шунингдек, келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.
Байрам арафасида касаба уюшмалари тизимида ишлаган, ҳозирги кунда меҳнат фахрийлари бўлган кексалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, байрам дастурхонлиги тортиқ қилинди.
-Тизимда ишлаб кетганимга ўн йилдан ошиқ муддат ўтди. Касаба уюшмаларидаги меҳнат йилларимни доимо фахрланиб эслайман,- дейди Янглиш Сатторова. – Вилоят Кенгашидан келиб байрамда эслашганидан жуда миннатдорман. Камтарона меҳнатимга юксак эҳтиром деб қабул қилдим. Соҳа илғорлари билан меҳнат йилларимни хотирладик. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмасининг нуфузи ва фаолият рақамлари ўсиб бормоқда. Соҳа ходимлари учун касб байрами куни белгиланиши, уни умумхалқ куни деб эълон қилиш таклифи берилганидан фахрландим. Бажарилаётган ишлар, кўпнинг ишончи ва фаолиятнинг кенгайгани бунинг бош сабабларидан деб биламан. Тилагим касаба уюшмаси ходимининг юзи доимо ёруғ бўлсин.

Баходир ҲАМИДЖОНОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Сирдарё вилоят
Кенгаши раис ўринбосари

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!