ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ УЧУН КАСАБА УЮШМАЛАРИДАН МИННАТДОРМАН
Мен Солиева Наргиза Ширин шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлайман.
Кутилмаганда қўл телефоним жиринглаб қолди. Гўшакни кўтарсам: “Наргизахон, сиз касаба уюшмалари томонидан ташкиллаштирилаётган саёҳатга Тошкентга бориб дам олиб келинг” деган таклифни эшитдим. Тўғриси, мен учун кутилмаган хабардан кўнглим тоғдек кўтарилди.
Тошкент яқин бўлса-да ҳали мен кўрмаган тарихий жойлар кўп экан.Зангиота мажмуасидаги шифобахш булоқ сувлари, минг дардга шифо тоза об-ҳавосидан аёллар билан биргаликда ҳамма нарса муҳайё бўлган шароитда мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятига эга бўлдик.
Эътиборли жиҳати, мустақил юртимизда ҳалол, эзгу мақсад йўлида қилинаётган меҳнат ва изланишлар ҳар жиҳатдан эътироф этилиб, эъзозланишини саёҳатим давомида яна бир бор ҳис қилдим.
Бундай эътибор ва рағбатдан оила аъзоларимиз билан биргаликда қувондик, касаба уюшмаларига ўз миннатдорчилигимизни билдирдик.
Оддий ишчининг меҳнати қадр топганини ўз ҳаётимда кўрдим, ҳис қилдим.
Шу маънода Касаба уюшмалари ишчи-ходимларни саёҳатларга бориб-келишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки мароқли ҳордиқ, кўнгилли саёҳат инсонга ҳамиша янги куч ва завқ бериш билан бирга, иш унумдорлигини оширишга, янги ғоя ва ташаббус, изланиш, интилишларга чоралайди. Бу эзгу амалларни иш фаолиятим ва оилавий ҳаётимда ҳис қилиб турибман. Бунинг учун соҳа фидойиларидан миннатдорман.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими