Click to listen highlighted text!

СЕРМАЗМУНЛИ ЎТГАН “УЧ АВЛОД” УЧРАШУВИ

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш мақсадида вилоят касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллик иш ва ҳаёт тажрибасига эга фахрийлар, бугунги кунда касаба уюшмаларининг турли тизимларида меҳнат қилаётган тажрибали мутахассислар ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди.
Тадбирни вилоят Кенгаши раиси Р.Турсунмурадов очиб берди. Раис касаба уюшмаларининг бугунги кундаги фаолияти ҳақида сўз юритиб, тизимда ишлаётган ёшларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларни ишдаги қўнимлилигини таъминлашда маънавий тадбирлар қаторида “Уч авлод учрашуви” йўналиши ҳам муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.
Тадбирда касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилган меҳмонлар В.Қличев, Ё.Мадаминов, А.Абдуллаев, А.Рустамов ва А.Мирзаахмедов ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар.
-Бу каби учрашувларни ташкил этиш нафақат тажриба алмашиш, балки ёшларни тафаккур қилишга, янада масъулиятли бўлишга ундайди, – дейди тадбир меҳмони Абдували Жамолов. – Ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналик ҳисси билан яшаш ёшларимизни келажак сари юксак мақсадларни белгилаб олишларига хизмат қилади.
Гулистон давлат педагогика институти талабаси, касаба уюшма стипендиати Ш.Ахмедова тадбирда ёшлар номидан сўзга чиқиб, бугунги тадбир ҳақида фикр-мулоҳазалари ва ҳаяжонларини билдирди.
“Уч авлод” учрашувида бой ҳаётий тажрибалар алмашилди, фикр-мулоҳазалар тингланди. Касаба уюшмаларининг келажакдаги фаолиятини ривожланишида ёш мутахассисларнинг янги ғоялари ва ташаббуслари ўта муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.


Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!