Click to listen highlighted text!

ҚОНУНДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ- БОШГА КЕЛТИРАР ТАШВИШ

Ноҳақдан ишдан бўшатиш ҳоллари иш берувчиларнинг қонунларни тўғри қўлламаслиги оқибатида содир бўлади. Гулистон олимпия заҳиралари коллежи тренер- ўқитувчиси Сергей Клешко, Акциядорлик тижорат халқ банки Сирдарё вилояти бошқаруви амалиёт бўлими кассири Дилором Эргашева, шу банкнинг Ховос филиали кассири Севинч Омонлиқова, “Ўзбекистон почтаси” Акциядорлик Жамияти Сирдарё вилояти филиали бўлим бошлиғи Нилуфар Рўзметова ҳамда вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Жулбековлар ана шундай ҳолатга дуч келишди ва меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилганидан норозиликларини билдириб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгашига мурожаат қилишди. Натижада уларга иш берувчилар ўз устиларида ишлашлари, қонун талабларига тўла риоя этишлари кераклигини англаб етдилар.
Гап шундаки, меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилган мурожаатчиларнинг манфаатларини ёқлаб касаба уюшмаси ишни қонуний кўриб ҳал қилиш учун фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мурожаат қилганди. Суд томонидан қонуний ҳал қилув қарорлари қабул қилинди. Унга кўра юқоридаги ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, ўз вазифаларига қайта тикланди ҳамда уларга етказилган моддий ва маънавий зарар учун жами 70 миллион 904 минг 560 сўм тўлаб берилди. Шу тариқа ходимларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Ширин Умаралиева, ЎКУФ Сирдарё вилояти Кенгаши
меҳнат ҳуқуқ инспектори

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!