Click to listen highlighted text!

«ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР»

Болаларнинг шодлиги-дунёнинг шодлиги. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятимизнинг ҳамма ҳудудларида турли маданий-маърифий, кўнгилочар ва хайрия тадбирлари бўлиб ўтди. Байрам Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида веломарафон билан бошланди. Боғ ҳудудида “Қувноқ шашка”, “Мушоира”, “Роликда учиш”, “Расмлар танлови”, “Бахтли болалик” ва “Спорт саломатлик” каби бекатлар ташкил қилинган бўлиб унда болажонлар яйрадилар.
Болаларга меҳр-мурувват кўрсатиб, қувонч ва шодлик улашиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши томонидан “Ҳар бир болага меҳр, эътибор” шиори остида хайрия тадбири ташкил этилди. Унда 12 тармоқларда меҳнат қилаётган кам таъминланган, камхарж, боқувчиси йўқ ишчи-ходимлар оилаларидан 40 нафар ўғил-қиз болажонлар иштирок этишди. Болалар истироҳат боғида ўзлари ҳоҳлаган атракционларда учишди. Уларга саккизоёқ, арғамчида учиш, автомобиль бошқариш айниқса ёқиб қолди. Шундан сўнг байрам болажонлар шарбатлар, музқаймоқ билан сийланди. Уларга айниқса касабақўм томонидан совға қилинган ўқув қуроллари, қизиқарли китоблар манзур бўлди.
Вилоят мусиқали драма театрида намойиш этилган «Дониёрнинг саргузаштлари» спектакли болаларга жуда манзур бўлди. Бу байрам уларнинг хотирасида узоқ сақланиб қолиши шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!