Click to listen highlighted text!

БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда бепул тиббий кўрик ташкил этди. Унда тармоқларда меҳнат қилаётган кам таъминланган, камхарж,ногиронлиги бўлган ишчи-ходимлардан 30 дан зиёдининг саломатлиги текширувдан ўтказилди.
-Баъзан бошим қаттиқ оғриб, кўнглим айнирди.Чарчоқдан, деб эътибор бермаган эканман. Шифокорга бормаганман. Қон босимим борлиги маълум бўлди.Қатор шифокорларнинг текширувидан ўтдик. Бизнинг саломатлигимизга қайғуриб кўрик ташкил этган касабақўмга раҳмат. Энди саломатлигимга эътиборли бўламан,- дейди тармоқ ишчи-ходимларидан Шавкат Усмонов.
Кўрикдан ўтганлар саломатлиги ҳақида шифокорлар тегишли хулосаларини бердилар. Ишчи-ходимларга хайрия фонди томонидан витминларга бойитилган озуқавий қўшимчалар,дори-дармонлар, кўзойнаклар берилди.

Баҳор Холбекова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!