ТАБИАТ ҚЎЙНИДА
“ Юртимиз шунчалар гўзал!”. Саёҳатчиларнинг кўнглидан бирдай кечган бундай туйғуларнинг сабабчиси Бўстонлиқ манзараларидир. Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги “Нурли маскан” мактаб интернатининг 50 нафар ходимлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ дам олиш масканларида ҳордиқ чиқаришди. Касаба қўмитаси уларга ана шундай имкониятни яратиб берди. Улар мусаффо тоғ ҳавосидан тўйиб-тўйиб симирдилар, тоғ чўққиларидаги қорлардан , Чорвоқ сув омборининг мовийлигидан завқландилар, тоғ шаршарасидан роҳатландилар. Саратоннинг жазирамасида ҳовузларда чўмилиш ҳам танларни яйратди. Дам олиш масканида яратилган шарт-шароитлардан барчалари мамнун бўлишди. Ўлкамизнинг мўъжизавий табиатидан ҳайратланган дам олувчилар унутилмас таассуротлар билан қайтдилар.
Фарҳод Таштанов,Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Гулистон шаҳар бўлими Кенгаши раиси