Click to listen highlighted text!

“ЗОМИН ФАРИШТАЛАРИ”

Ёз бошланиши билан бу оромгоҳда ҳаёт қайнайди. Чор атрофи тоғу қирларга ёндош оромгоҳни фариштамисол беғубор болаларнинг шодон қийқириқлари тутади.Болалрнинг ҳар бири бир дунё, бир жаҳон. Мана уч йилдирки, шу оромгоҳда улар билан биргаман. Ҳар йили ёзги таътилга пухта ҳозирлик кўрамиз. Бу йил оромгоҳимизда 6 мавсумда 1500 болажонларни соғломлаштириш кўзда тутилган. Мана биринчи мавсумни якунладик. 266 нафар ўғил-қизлар бу ердаги кунларини мароқли ва мазмунли ўтказдилар.
Болбек Ёқубжонов исмли 9 ёшли боламиз биринчи марта келиши экан. Унинг қувончини, ҳайратларини кўрган киши бола бўлгиси келади. “Мен энди ҳар йили келсам майлими, бу ер зўр экан” дейди шодланиб. Бизнинг асосий мақсадимиз болаларни соғломлаштириш билан бирга уларга соғлом турмуш тарзини сингдиришдир. Аксарият оилаларда болалар тартибсиз ҳаётга ўрганган. Уйқуси, соғлом овқатланиши , жисмоний фаоллигига эътибор кам.Китоб ўқиш ўрнига кўпроқ телефон билан банд бўлиб қоладиганлари бор. Оромгоҳда ана шуларни ҳисобга олган ҳолда иш юритилади. Аниқроғи биринчи мавсумда дам олган болажонларимизнинг барчаси энди вақтли туришга, ўз ўрнини ўзи тартибга келтиришга, жисмоний машқлар қилишга, вақтларини самарали ўтказишга одатланган ҳолда уйларига қайтмоқдалар. Биз бу ерда хизмат қилаётган 50 нафар педагогик ва техник ходимлар билан бирга навбатдаги мавсумнинг жажжи меҳмонларини кутиб оламиз.


Абдулазиз Шавкатов,
ЎКУФ Сирдарё вилояти кенгашига қарашли
“ Зомин” болалар оромгоҳи директори

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!