Click to listen highlighted text!

НАРГИЗАНИНГ ИШХОНАСИ

Наргиза Ҳасанова рўзғор ғамида нимадир қилишни ўйларди. Таниш сартарошга шогирд тушиб ҳунар ўрганган бўлди. Сўнг ижарага жой олиб ишлай бошлади. Иш шароити жудаям кўнгилдагидек эмас, ҳали малакаси ҳам оз эди. Бир ишни юриштириш учун дастмоя бўлмаса қийин экан. Боши қотиб турган бир пайтда маҳалла хотин-қизлар фаоли Холисхон Биболаева уни йўқлади. Шундан кейин “Аёллар дафтари” га киритилди. Мономарказда уч ой стипендия олиб ўқиб, ҳунар эгаси бўлди. Энди унга муносиб иш жойи керак эди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси енгил конструкцияли “Аёллар гўзаллик салони”ни қуриб, тўла жиҳозлаб, унинг ихтиёрига берганида кўзларига ишонмади. Гулистон туманидаги “Олтин водий” маҳалласида жойлашган бу “Гўзаллик салони” бугунги кунда аёллар билан гавжум. Бу ерни кўпчилик “Наргизанинг ишхонаси” дейишадиган бўлган. Наргизанинг ёнига маҳалла йўлланмаси билан ўқитилиб касбий кўникмалар олиб келган ёшлардан Болбувиш Бойжигитова, Нозима Бекболаевалар ҳам ишга жойлаштирилди. Энди улар аёлларга малакали хизмат кўрсатмоқдалар.
-Яратиб берилган шароитлардан, ғамхўрликдан беҳад миннатдорман,-дейди Наргиза,- уйим иш жойимга яқингина. Уй ишларимни бажаришга, фарзандим билан шуғулланишга вақтим бор. Қишлоғимизда хизмат кўрсатишнинг бу тури йўқ эди. Ҳамқишлоқларимиз ҳам хурсанд. Мазза қилиб ишлаяпман. Топиш-тутишим яхши.
Наргизанинг муқим иш ўрни бор. Аёл ўзи яхши кўрган касб-ҳунари билан шуғулланса, ҳалол меҳнати билан ризқ топса, уйида рўшнолик, барака, кўнглида хотиржамлик бўлади. Давлатимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор, “Аёллар дафтари” минглаб Наргизаларга ана шу ҳаловатни бераяпти.

                          Алижон Мамарасулов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан “Аёллар дафтари” бўйича туманга бириктирилган вакил,масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!