Click to listen highlighted text!

11- НОЯБРЬ – КАСАБА УЮШМА ХОДИМЛАРИ КУНИ

Гулистон шаҳридаги “Фаровон” тантаналар саройига касаба уюшма фахрийлари, фидойилари, фаоллари, кўплаб меҳмонлар жам бўлдилар. Бу ерда 11-ноябр касаба уюшмаси ходимлари куни муносабати билан байрам тантанаси бўлиб ўтди. Тантанани ЎКУФ вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов кириш сўзи билан очди.


Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Абдуғаппар Салихов йиғилганларни байрам билан муборакбод этди.
-Сўнгги йилларда,-деди ўзининг табрик сўзида вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев,- Ўзбекистон касаба уюшмалари тарихи унитилмас воқеаларга бой бўлди.2019 йилнинг 6 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида” ги янги қонуннинг имзоланиши касаба уюшмаларига ходимларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш соҳасидаги фаолиятларини янада юқори босқичга олиб чиқиш учун катта имкониятлар эшигини очди.
Айниқса 2020 йил 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳаётида унитилмас кун сифатида зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Айнан шу куни мустақил давлатимиз тарихида илк бор Республика Президенти касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурилтойи қатнашчиларига ўз табригини йўллайди.
Мухтарам Президентимиз томонидан мазкур тарихий Қурилтой ўтган кунни “Касаба уюшмалари куни” этиб белгилашни таклиф этилиши,2020 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-648 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши беш ярим миллиондан ортиқ касаба уюшмалари аъзолари томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди ва бу кунни байрам қилиб келмоқдамиз.
Вилоят ҳокими ўз сўзида касаба тизими соҳасида амалга оширилиб келаётган ютуқларга тўхталди. Муносиб меҳнат қилганлар эътирофга муносиб эканлигини таъкидларкан, Сирдарё вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва “Яшил макон” умуммиллий дастурини ривожлантиришда ҳамда касб байрами муносабати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациядан вилоятга бириктирилган вакиллар, “Энг яхши сектор раҳбари” “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси”, “Энг яхши хотин-кизлар фаоли”, “Энг яхши профилактика инспектори” Республика танловининг Сирдарё вилоят босқичи ғолиблари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари тақдирланишини эълон қилиб, уларга ҳокимликнинг Фахрий Ёрлиқлари ҳам қимматбаҳо совғаларни топширди.
Файзли дастурхон атрофидаги байрам руҳиятини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ҳамда сирдарёлик ёш хонанда Бахтиёр Хидировларнинг шўх куй ва қўшиқлари янада кўтарди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!