Click to listen highlighted text!

ХОДИМЛАР МАНФААТИ УСТУВОР БЎЛАДИ

Сирдарё вилоятдаги барча таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман ва шахар кенгашлари ҳамда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ўртасида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа келшувларининг 2023 йилдаги ижроси юзасидан меҳнат жамоаларининг умумий йиғилишлари кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши ва Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан 2023-2025 йиллар имзоланган жамоа келишуви бандларнинг 2023 йилдаги ижроси юзасидан 26 январ куни йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Жамшид Зикриллаев кириш сўзи билан очар экан, Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссияа ъзолари томонидан 2023-2025 йиллалар учун қабул қилинган жамоа келишуви бандларининг ижроси атрофлича ўрганиб чиқилганлиги, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Дастури доирасида таълим соҳасида меҳнат қилаётган ўқитувчилар ва ишчиларнинг ижтимоий,иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилганлигини уқтириб ўтди.
Жамо келишув ижросини таъминлашда бизга ҳамкор ва ҳамнафас бўлган таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши билан ижтимоий шерикчилик муносабатлари тўғри йўлга қўйилганлиги сабабли ижобий натижаларга эришишга катта имконият яратганлигини таъкидлаб ўтди.
Кун тартибидаги масала юзасидан таълим ва фан хоидмлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши раиси Раҳмат Билолов ҳисоботи тингланди .Шунинг билан биргаликда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ва туман бўлинмаси кенгаши ўратсида 2023-2025 йиллар учун қабул қилинган жамоа келишуви ижроси юзасидан тайёрланган далолатномани Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия раиси Хикматулло Қаршиев йиғилиш иштирокчиларига таништирди.
Муҳакома йиғилишида иштирок этганларнинг таклиф ва мулоҳозаларига кўра 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа келишувининг 2023 йилдаги ижроси иштирокчилар томонидан бир овоздан қониқарли деб топилди.
Йиғилиш якунида комиссия раиси Х.Қаршиев томонидан Худуд даражасида тармоқда доимий асосда фаолият кўрсатувчи ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг 2024 йилга мўлжалланган фаолияти бўйича иш режаси ҳамда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия тўғрисидаги Низом ўқиб эшиттирилди ва иштирокчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Шаффофлик ва ошкоралик руҳида ўтган ушбу йиғилиш ижтимоий шериклик ҳамда ижтимоий ҳимояни янада яхшилашга, келгусида меҳнат жамоаларида касаба уюшмасининг роли ва нуфузини оширишга беминнат хизмат қилади.
2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” да ҳам таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши Оқолтин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ижтимоий шерикчилик ҳамда ҳамкорлигимиз бардавом бўлади.

Рахмат Билолов,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Оқолтин туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!