Click to listen highlighted text!

ИСТИҚЛОЛИМИЗ ҒУНЧАЛАРИ

Ёш авлодни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллий ва маданий анъаналарга ҳурмат туйғуларини шакллантириш, уларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишларига ҳисса қўшиш, маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  Кенгашларининг “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ВКУТБ Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 25 июлдаги 5-9 сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман кенгаши   томонидан ҳудуддаги балансида маданият саройлари бор бўлган корхона ва ташкилотларда ҳамда жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият юритувчи болалар бадиий жамоалари қатнашчилари ўртасида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танлови ўтказилиши сентябрь-октябрь ойларида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман кенгаши Боёвут туман маданият ва спорт бўлими билан ҳамкорликда ўтказган тадбирда тумандаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг “Деҳқон болалари” бадиий жамоси “Анъанавий ижрочилик йўналишида”, “Деҳқон болалари” бадиий жамоаси  таркибидаги “Лола” рақс дастаси “Жамоавий рақс” йўналишида ҳамда шу мактабнинг ўқувчиси Ҳуррият Исроилова “Якка рақс” йўналишида  ғолиб деб топилди. 

Шунингдек, 46-умумтаълим мактаби ўқувчилари “Чолғу” йўналишида биринчиликни эгалладилар.

Ғолиблар кўрик-танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун тайёргарликни бошлаб юбордилар.

 

 

Барно Холмуҳаммедова,

        ТФМ ходимлари касаба уюшмаси Боёвут туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!