Click to listen highlighted text!

ЁШ ОИЛАЛАРГА   “КАМОЛОТ” УЙЛАРИ

    Бахт  шаҳрида  ҳар бири  икки- уч  хонадан иборат  16 оилага мўлжалланган икки қаватли “ Камолот”  уйи ёш  оилаларга топширилди. Барча қулайликлар яратилган уйда жўмраклардан  иссиқ  ва  совуқ сув   келиб турибди.  Айниқса ўзгача дид ва замонавий архитектура талаблари  асосида  қурилган уй хоналари нинг шинамлигидан  кўнглингиз яйрайди.

  –Ҳукуматимиз  томонидан  биз ёшларга  қаратилаётган  эътибордан  жуда хурсандмиз,- дейди ёш оила  бекаси Гулноза Ҳусанова.- Уч хонали квартирада турмуш йўлдошим Облоқул Ҳусанов билан бахтли  ҳаёт  кечиряпмиз. Уй бекаларига ошхонада турли таомлар пиширишлари учун ҳамма шароитлар  муҳайё этилган. Табиий газ,  ичимлик  суви алоҳида қувурларда  тортиб  келинган. Хоналар  электр  нуридан чароғон.  Бизга шундай  тўкис ҳаётни иъном  этаётган давлатимиз раҳбарларига минг раҳмат.  Доимо бошлари омон бўлишсин.

                         Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!