Click to listen highlighted text!

МЕҲНАТ ҚАДР ТОПСА, ҒАЙРАТ ОШАДИ

                 “Бунча  гўзал”,  “сайёҳларнинг  кўплигини”,  “тарихимиздан  фахрланаман”  каби  ҳайрат  ва  таъкидларни  юртимизнинг  диққатга   сазовор  кентларида  саёҳатда  бўлган  юртдошларимиз  тилидан  эшитмоқдамиз.  Гўзал  Самарқанд  шаҳри  ана  шундай  туристик  манзиллардан  биридир.  Шаҳарни  қайта   ва   қайта  томошалаш   истаги  кўнгилларда  орзуга   айланган.

                    Сирдарё   вилоят  касаба   уюшмалари  ташкилотлари    бирлашмаси   шу  боисдан  йил  давомида  меҳнат жамоалари   саёҳатларини    уюштириб  келмоқда.  Навбатдаги  саёҳат   энг  улуғ,  энг   азиз   байрамимиз  –  Мустақиллик  байрами  арафасида  ташкил  этилди.  50  нафарлик   таркибда  вилоят  “Нуроний”  ташкилотининг   кекса   отахонлари,  илғор  фермер  хўжалик  меҳнаткашлари   ва  ёзги болаларни    соғломлаштириш    оромгоҳлари  ходимлари   бўлишди.

                     Белгиланган  дастурга  биноан   зиёратчи  сайёҳлар  Амир  Темур  мақбараси,  Регистон  ансамбли,  Бибихоним  ва   Хазрати  Ҳизр  масжидлари, Шоҳи  Зинда   ёдгорлиги,  Хўжа  Дониёр  зиёратгоҳи  ҳамда  Пойариқ  туманидаги  Имом  ал  Бухорий  мажмуасини  томоша  қилишди.

                   Саёҳатчиларга  замонавий  транспорт  воситаси,   гид  хизмати  ва  энг   яхши  таомхоналар  таклиф  этилиб, уларнинг   мароқли  хордиқ   чиқаришлари таьминланди.

                  Шаҳарни томоша   қилиш  билан   тасаввуримиз  бойийди, –  дейди  Янгиер  шаҳар  халқ  таълими  бўлими  ходими  Феруза  Ахмедова. –  Шаҳримизда   ёз  мавсумида   2  та   мактаб  ҳамда   1  та   коллеж   биносида  кундузги  оромгоҳлар    фаолият   олиб  борди.    Мусиқа,  рақс,  кутубхона   ва   техник   билимлар   беришга   мўлжалланган   тўгараклар  фаолияти   билан  болаларда  шу   йўналишларга   қизиқиш  беришга   ҳаракат  қилдик.  Касаба  уюшмалари  ташаббуси  билан  саёҳатда  бўлиб  қайтдик.  Таассуротларимиз  юқори  ва   бошланаётган  ўқув   йилига   чарчоқларни  унутган  ҳолда  мутлақо  тайёр   бўлдик.

 

 

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!