Click to listen highlighted text!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасидаги тадбирлар давом эттирилди

           “Шу азиз Ватан барчамизники” дейилди Янгиер шаҳридаги 9254-сонли ҳарбий қисмда ташкил этилган маьнавий тадбирда. Зобитлар ва аскарлар бир жойга жам бўлган тадбирда ВКУТБ вакиллари билан бирга Янгиер шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, афғон уруши иштирокчилари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишди.
– Мактаб ўқувчиларидан иборат қизлар ҳарбий либосларда тадбир иштирокчиларига эсдалик совғаларини улашиб чиқишди, – дейди шу ҳарбий қисм касаба уюшма қўмитаси раиси О.Мансуров. Вилоят касаба уюшма вакиллари ҳам йигирма хилдан иборат китоблар тўпламини ҳарбий қисмимизга ҳадя этишди ва биз бундан жудаям хурсанд бўлдик, дея сўзларини давом эттирди касабақўм раиси.
Худди шундай ватанпарварлик тадбири 21577 сонли ҳарбий қисмда ҳам давом эттирилди.
Шунингдек, сана муносабати билан “Оқолтиндон” А/Ж бошланғич касаба уюшмаси ташаббуси билан “Элмурод-Бердиёр” номли спорт комплексида ташкил этилган мини-футбол мусобақасида ўттиздан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этишиб, ғолибларга касаба уюшмасининг тўрт юз минг сўмлик байрам эсдалик совғалари топширилди.
“Гулистонэкстрактёғ” А/Ж да ташкил этилган спорт мусобақасида эса иштирокчи ишчи-ходимлар касаба уюшма қўмитасининг беш юз минг сўмлик байрам эсдалик совғаларига эга бўлишди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!