Click to listen highlighted text!

ОҚОЛТИНДА АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

        Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида  “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида аёллар ўртасида спортни ривожлантириш орқали оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилаётган алоҳида эътибор   берилмоқда.

     Яқинда вилоятимизнинг Оқолтин туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида “Аёллар спорт фестивали” ўтказилди.

        Айтиш мумкинки, туман хотин қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ, туман халқ таьлими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими спортни ривожлантириш жамғармаси,  Болалар ва ўсмирлар  спорт мактаби, Маданият ва спорт ишлари бўлими билан биргаликда  1-ТИП болалар спорт мажмуасида  “Аёллар спорт фестивали” юқори савияда ташкил этилди.

         Унда қишлоқ фуқаролар йиғини диний маърифат  ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари  ва 25 ёшдан юқори уй бекалари қатнашди.

        “Аёллар спорт фестивали” туман мусобақаларида волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, дартс, шахмат ва гимнастрада турлари бўйича уй бекалари бўлган аёллар иштирок этди. Фестивал жараёнида спортнинг волейбол тури бўйича  1- ўринни “Шодлик” жамоаси, енгил атлетика турининг 25-35 ёшгача 100 метрга югуриш бўйича 1-ўрин “Шодлик” жамоасидан С.Суванқулова, енгил атлетика тури 36 ёш ва ундан юқори  ёш 100 метрга югуриш бўйича 1-ўринни Сардоба жамоасидан Г.Таджибаева, Енгил атлетика тури 36 ёш ва ундан юқори  ёш 800 метрга югуриш бўйича 1- ўринни Сардоба жамоасидан Ф.Норматова, стол тенниси 25-34 ёшгача 1-ўринни Андижон жамоасидан Н.Хурибоева, стол тенниси бўйича 35 ва ундан катта ёшдагилар ўртасида 1-ўринни Аҳиллик жамоаси Ш.Мамажанова, шахмат тури бўйича 1-ўринни “Шодлик” жамоасидан Ш.Дўстназарова, Дартс тури бўйича 1-ўринни Аҳиллик жамоасидан Г.Азизова, спортнинг гимнастрада тури бўйича 1-ўринни “Шодлик” жамоаси эгаллашди.

          Аёллар спорт фестивали катта спорт байрами тарзида ўтди, бу байрамда ҳар йили бизнинг жамоа фаоллик билан иштирок этади, – дейди “Шодлик” жамоаси енгил атлетикачиси  С.Суванқулова. – Жамоамизга асосан уй бекаларини жалб этганмиз. Уларни спортнинг оммавий турларига жалб этиш орқали оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш-асосий мақсадимиз. Жамоамиз барча спорт турлари бўйича фаол иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 1 –ўринни эгаллади, энди фестивалнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун тайёргарликни бошлаймиз.

       Спорт фестивалида фаол иштирок этган ҳамда фахрли ўринларни қўлга киритган жамоалар I, II, III даражали дипломлар ва ҳомий ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Г.Исламова Оқолтин тумани хотин- қизлар қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!