Click to listen highlighted text!

ҒАМХЎРЛИК ОҒУШИДА

Биз таҳсил олаётган ўқув юртида яратилган шароитлар, кенг имкониятлар ҳақида ҳар қанча гапирса оз. Айниқса касаба қўмитаси томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар, ташкил этилаётган турли тадбирлар талабалик ҳаётимизда чуқур из қолдирмоқда. Буларга жавобан биз талабалар чуқур билим олишга, ўз соҳамизнинг ҳақиқий билимдонлари бўлишга ҳаракат қилаяпмиз. Тенгдошларимиз орасида 1 нафар Республика Президенти стипендиати ва 2 нафар Давлат стипендияси соҳиблари бор. Шу билан бирга тил билишнинг S1 ва B2 даражадаги халқаро ҳамда унга тенглаштирилган миллий сертификатларни олишга муваффақ бўлган 6 нафар талабага институт стипендияси бериб борилмоқда. Биз учун инглиз, немис ва рус тиллари бўйича бепул ўқув курслари ташкил этилган. Кенг ва ёруғ спорт залида истаган спорт тури билан шуғулланамиз. Олган билимларимизни амалда тадбиқ қилишимиз учун ҳам ҳамма шароитлар муҳайё. Талабалар ўртасида ўтказилаётган турли танловлар, мусобақалар, байрам тадбирларида касаба қўмитасининг ташаббускорлигига гувоҳ бўлаяпмиз.
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қуватлаш” йилида президентимиз илгари сурган ғояларни амалга тадбиқ қилишда биз ҳам билимларимизни ошириб,ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Шахобиддин Норқулов,
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали, ноорганик моддалар кимёвий технологияси факультети, кимёвий технология йўналишининг 3-босқич талабаси, касаба уюшмалари стипендианти

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!