“МЕН ДОНОРМАН”
15-февраль-Саратон касаллигига чалинган болалар куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари ва тармоқ касаба уюшмаларининг вилоятдаги масъул ташкилотчи ва раислари хайрли ва савобли ишга бел боғлашди. Улар беғараз донорлик акциясида иштирок этиб, бемор болаларга ёрдам кўрсатиш, ҳаётга қайтишига кўмак бериш ҳамда соғайиб кетишига ҳисса қўшиш учун ихтиёрий равишда “Мен донорман” акциясида қон топширишди.