Click to listen highlighted text!

САХОВАТЛИ ОПА

Гулистон шаҳар Обод юрт маҳалла фуқаролар йиғини 19 уй 30 хонадонда истиқомат қилувчи Тўлғаной Абдиева уч нафар қизнинг онаси. Ҳозирда қизларнинг барчаси уйли-жойли, оилали, опанинг тўрт нафар невараси ҳам бор. Опа шунга қарамасдан маҳалла фаоли.
Ҳар йили мунтазам равишда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ундаги ногирон ва ётиб қолган касаллар учун хайрия тадбирлари ўтказади. Бу йил ҳам Рамазон ҳайити муносабати билан ана шундай тадбирлардан бирини ташкил этди. Ҳудуддаги 10 нафар ногирон ва ночор оила фарзандларини совға-саломлар билан йўқлаб, ҳолларидан хабар олдилар.
Шуни ҳам айтиш керакки, Обод юрт МФЙ 2018 йилда “Обод маҳалла” дастурига кирганлиги муносабати билан маҳалла ҳудудида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Тўлғаной опа мана шундай тадбирларни четда туриб, томоша қилмайди, ҳашарга ўзи бош-қош бўлади. Ҳудудда меҳнат қилаётган 50-60 нафар ҳашарчиларга ҳар куни тушлик тайёрлашда беминнат ёрдамини аямайди.
Тўлғаной она каби фаол аёлларимиз кўмагида ҳудуддаги миллий қадриятлоаримизни мустаҳкамлаш борасида саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Маҳаллаларимизда мана шундай фидойи ва фаол аёлларимиз кўп. Шаҳар хотин-қизлар қўмитаси уларнинг кўмагига таяниб, баҳамжиҳат иш олиб бормоқда.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!