Click to listen highlighted text!

ИККИ БУЮК МУТАФАККИР

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгашида  “Икки буюк мутафаккир” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Унда ижодкорлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Баҳор Холбекова, Норинисо Қосимова ҳамда Мақсуда Жўрақулова ( Мажнуна)лар  иштирок этишди.
Икки буюк даҳо- Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида Баҳор Холбекова қисқача сўзлаб берди. Икки бобокалонимизнинг ижоди катта маънавият мактаби эканлигини таъкидлади. Суҳбатни Норинисо Қосимова давом эттириб, Алишер Навоийнинг туркий тилни  асраш, ривожлантириш, бадиий асарлар орқали унинг имкониятларини очиб беришга қўшган улкан ҳиссалари – миллий илдизларни мустаҳкамлашга бўлган ғоят аҳамиятли ишлардан эканлигига алоҳида тўхталди. Сўнг янги  шеърларидан ўқиб берди. Шоира Мақсуда Жўрақулова ҳам икки буюк мутафаккир ижоди битмас хазина эканлигига мисоллар келтириб ўтди. Гулистон шаҳар мусиқа ва санъат мактабидан ташриф буюрган ўқувчилар ижросидаги мумтоз куйлар даврага файз бағишлади.
ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Хайрулла Аминов ташкилотчилигида ўтган бу тадбир иштирокчиларда ёрқин таасуротлар қолдирди.

Ххх

Тухм ерга кириб чечак бўлди,

Қурт жондин кечиб ипак бўлди.

Лола тухмича ғайратинг йўқму,

Ипак қуртича ҳимматинг йўқму?

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Сирдарё вилояти филиалида бўлиб ўтган тадбирда  буюк сиймолар – Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз бораркан, Навоийнинг юқоридаги каби ижод намуналари кенг таҳлил қилинди. Беш асрдан зиёд вақтдан буён номлари барҳаёт сиймоларнинг қолдирган адабий мероси ҳақида батафсил фикрлашилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Баҳор Холбекова, Норинисо Қосимовалар  Алишер Навоий бутун ижоди давомида турли жанр ва йўналишларда салмоқли ижод қилгани, насрда ҳам, назмда ҳам етук асарлар яратганини, Мирзо Бобур эса ўзидан “Бобурнома”дек улкан бир мерос қолдирганини айтиб ўтишиб, шеър ва ғазаллардан ўқиб беришди.
 “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Сирдарё вилояти касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Шавкат Мирзабеков ижодкорларга тадбирдаги иштироклари учун миннатдорчилик билдирди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!