Click to listen highlighted text!

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУХОКАМАСИ

Жорий йилнинг 15-март куни Сирдарё вилоят Суди мажлислар залида амалдаги жамоа шартномасига киритилган бандларнинг 2023 йилда бажарилиши муҳокамасига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Б.Усманов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши  меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиевалар таклиф этилди. Йиғилиш давомида иш берувчи вакили сифатида Сирдарё вилоят суди раиси ўринбосари, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Г.Олимова ва Сирдарё вилоят Суди бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси К.Намазовларнинг 2023 йил якунлари бўйича ҳисоботлари тингланди. Касаба уюшмаси аъзолари томонидан Сирдарё вилоят Судида амалдаги жамоа шартномаси бандларининг 2023 йилда бажарилиши бир овоздан қониқарли деб топилди. Йиғилиш якунида жамоа шартномаси бандларининг бажарилишини назорат қилиб борувчи икки томонлама комиссияга 2024 йилда ҳам жамоа шартномаси буйича жамоатчилик назоратини олиб бориш вазифалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!