МЕҲР УЛАШИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги “Ўзгалар парваришига мухтож кексаларва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-410-сонли қарори иловасида берилган “Йўл харитаси”нинг тегишли бандларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича 2024 й 7 январда ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгашининг чора-тадбирлари режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бўлимининг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга вилоят касаба уюшмаси томонидан ижтимоий ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш ва шу кабилар) лар кўрсатилиши кўзда тутилган.
Шу тадбирлардан бири 2024 йил 18 март куни Наврўз байрами олдидан амалга оширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов ташаббуси билан Гулистон тумани Аҳмад Яссавий МФЙда яшовчи Алла Тигай ва Ҳ.Усмонова, Мирзаобод тумани Янги ҳаёт МФЙда яшовчи Д. Балабеков ва Гулистон шаҳарда яшовчи Р.Дадабоева ва Ж.Норбековалар хонадонларида бўлиб аёллардан ҳол-аҳвол сўраб уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.