УЧ ТОМОНЛАМА ИЖТИМОИЙ МУЛОҚОТ САМАРАСИ
Жорий йилнинг 5 апрель куни “Indorama agro” MCHJ XIIKнинг Сирдарё вилоят филиалида меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар вилоят касаба уюшмалари Кенгашига ижтимоий ҳимоя масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган.
Мурожаатга асосан вилоят касаба уюшмалари Кенгаши масъулларидан иборат ишчи гуруҳ, “Indorama agro” MCHJ XIIK Бош директори Деепак Райна ва ишчи-хизматчилар ўртасида музокара олиб борилди.
Музокара якунларига кўра, компания ходимларининг талаб ва таклифлари инобатга олиниб, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва муносиб меҳнат шароитини яратиш борасида иш берувчи билан келишувга эришилди.