Click to listen highlighted text!

САМАРҚАНДНИ КЎРИБ ҚАЙТДИМ

Икки кунлик саёҳат таасуротларини ота-онам, ака укаларимга айтиб адо қилолмайман. Тўғриси, Самарқандни кўриш орзуим эди. Имкониятим чекланган, аммо ҳамиша меҳр оғушидаман. Янгиер шаҳридаги Бинокор маҳалласида яшайман. Ёшим 23 да.Уйда ўтириб бирор иш билан шуғулланишни ҳоҳлардим. Менга оверлок ҳамда тикув машиналари, дазмолгача беришди. Ишларим яхши. Тикаётган буюмларимга харидорлар етарли. Самарқандни кўриш истаги шу қадар кучли эдики, Гулистон шаҳар адлия бўлимига таваккал мурожаат қилдим. Улар мурожаатимни ЎКУФ вилоят Кенгашига йўллашибди. Сал ўтмай “Сиз Самарқандга саёҳатга борасиз, мутлақо бепул” деб туришибди.Қувонганимни кўрсангиз. Бир автобус саёҳатчилар қаторида кўҳна шаҳарга йўл олдим. Ҳамма шароитларга эга, энг чиройли меҳмонхонага жойлаштиришди. Кўрсатилаётган хизматлар аъло. Самарқандни “Ер юзининг сайқали” деб таърифлашганича бор экан. “Боқий шаҳар”, кейинги йилларда барпо қилинган 240 гектарлик боғ, азизлар қўним топган қадамжолар- ҳаммаси ҳайратланарли. Саёҳатдан сўнг руҳим янада тетиклашди. Ватанимнинг ҳусну жамолидан фахрландим. Менга ана шундай кайфиятни бағишлаган касаба уюшмалари вилоят Кенгашига, барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилимни билдираман.

Мафтуна Орзиқулова,
Янгиер шаҳри

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!