Click to listen highlighted text!

ХОВОСДА ҚЎШАЛОҚ ТАДБИР

2024 йил 29 августда Ховос туманидаги Таълим муассасаларида узоқ йиллар мехнат қилиб жорий йилда нафақа ёшига етган, ўзларининг 60-55 юбилей ёшларини қаршилаган 46 нафар таълим ходимлари ва 2023-2024 ўқув йили натижаларига кўра энг сермахсул, самарали натижаларга эришган 12 нафар педагог ходимлар Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар. Ўтказилган маданий маърифий тадбирда Ховос туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Музаффар Ширалиев, ММТБ ходимлари ва таълим муассасалари рахбарлари этишдилар. Тадбирда Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши раиси Абдурасул Каримов хамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Музаффар Ширалиевлар ходимларни Ўзбекстон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги, янги 2024-2025 ўқув йили бошланиши ҳамда уларни юбилей ёшлари билан табрикладилар уларга ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар, улкан мувофақият тиладилар. Ходимларга эсталик совғаларини бўлим мудири М.Ширалиев ва туман бўлинмаси Кенгаши раиси А.Каримов хамда касаба уюшма фахрийси, педагог Тошбойев Ахмаджонлар биргаликда топширдилар. Тадбирда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари ўзларининг бадиий чиқишлари, куй қўшиқлари билан тадбир иштирокчиларини мамнун қилдилар.
Тадбирга тадбир улашиб кетди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши нафақат ишчи-ходимларини балки, уларнинг азиз дилбандларини ҳам қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келади.
Янги ўқув йилининг бошланиши ва Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан таълим муассасаларида меҳнат қилиб келаётган, кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандларининг 53 нафарига янги ўқув йили олдидан ўқув қуроллари жамланмаси совға қилинди.
Ушбу хайрли ташаббус Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси Кенгаши ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилди. Бундай ғамхўрлик ота-оналарни мамнун этмасдан қолмади. Улар фарзандлари учун кўрсатилган юксак эътибор учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Ховос туман бўлинмаси Кенгаши раиси Абдурасул Каримов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!