МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК
Мирзаобод тумани, М.Улуғбек МФЙ, Камолот кўчаси 79 уйда яшовчи фуқаро Нигора Джураева Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгашига мурожаат қилиб, 2023 йил июл ойида меҳнат таътилига чиққанлиги ва ханузгача таътил пулларини тўлаб берилмаганидан норози бўлиб уни ундирилишида амалий ёрдам беришни сўради.
Мурожаат жойида ўрганилганда қуйидагилар аниқланди: Фуқаро Н.Джураева Гулистон агротехнологиялар техникумида махсус фан ўқитувчи лавозимида ишлаб, 2023 йил 3 июлдаги коллежнинг №66-сонли буйруғига асосан меҳнат таътилига чиқарилган. Меҳнат таътили тугагач, туғруққача ва туғруқдан кейинги таътилга ва хозирда бола парваришлаш таътилида эканлиги маълум бўлди.
Гулистон агротехнологиялар техникуми ҳисобхонаси томонидан унга туғруққача ва туғруқдан кейинги таътил пуллари тўлаб берилган, аммо меҳнат таътиллари пуллари ханузгача тўлаб берилмаган. Бунинг билан Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 233-моддаси талаби қўпол равишда бузилишига сабаб бўлган.
Касаба уюшмалари аралашуви билан Н.Джураевага тўланмай қолган жами 6 710 213 (олти миллион етти юз ўн минг икки юз ўн уч) сўм миқдорида меҳнат таътиллари пуллари фуқаронинг пластик карточкасига ўтказиб берилди ва мурожаат қаноатлантирилди.
Бундан фуқаро Н.Джураева касаба уюшмаларига ишончи баландлиги ва миннатдорлигини билдирди.
ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши
меҳнат хуқуқ инспектори Ш.Умаралиева