Click to listen highlighted text!

21 ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

Халқнинг, миллатнинг мавжудлиги, аввало, унинг ўз тилига эгалиги билан белгиланади. 1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланди.
ЮНЕСКО нинг берган маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда қарийб 7 мингга яқин тил мавжуд, лекин улардан фақат 200 га яқинигина давлат тили мақомига эга. Шулар қаторида бугунги кунда жаҳон миқёсида 50 миллиондан ортиқ киши сўзлашиб, кўплаб мамлакатларда катта иштиёқ билан ўрганилаётган гўзал ва жозибали тил – ўзбек тилининг ҳам борлиги қалбимизни ғурурга тўлдиради.
Бугун вилоят Кенгашининг мажлислар залига йиғилганлар худди шу ҳақда фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Давра суҳбатида таниқли шоир, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистоннинг “Дўстлик” ва Озарбайжоннинг “Дослуг” ордени соҳиби Али Насирли ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилоят бўлими раҳбари Норинисо Қосимова иштирок этишди.
Меҳмонлар йиғилганларни сана муносабати билан қизғин табриклашди ва ўз ижодларидаги тил ҳақида шеърлардан ўқиб беришди.

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!