Click to listen highlighted text!

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

“Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” ғояси остида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни”га бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасининг мажлислар залида соғлиқни сақлаш ҳамда касаба уюшмалари тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа ходимлари, меҳнат фахрийлари, ҳозирги кунда меҳнатда бошқаларга ибрат кўрсатаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Фарход Рахмонович Ханапияев иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Анварович Хакимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Рустамбек Перматович Турсунмуродов, вилоят даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари ҳамда тиббиёт ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ташкилотлар касаба уюшмалари фаоллари ҳамда фахрийлари иштирок этишди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Ф.Р.Ханапияев маърузасида ҳозирги кундаги касаба уюшмаларининг жамиятимиздаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган касб эгаларининг ҳуқуқлари ва имтиёзларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича Республика Кенгаши, ҳудудий Кенгашлар томонидан олиб борилган ишларга батафсил тўхталди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда таклифларини бериб ўтдилар.
Тадбир якунида соғлиқни сақлаш тизимидаги касаба уюшмаларида узоқ йиллар меҳнат қилиб нафақага чиққан бир гуруҳ фахрийлар ҳамда касаба уюшма фаолларига касб байрами муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!