Click to listen highlighted text!

34 039 831 СЎМ ХОДИМ ФОЙДАСИГА УНДИРИЛДИ.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгашига 2024 йил 31 июль куни вилоят сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби йўриқчи-услубчи лавозимида ишлаб келган Х.Шарипов мурожаат қилиб, 2016 йилдан буён ушбу мактабда фаолият юритгани ва 2024 йил 29 июлда унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганидан норози бўлиб, уни ўз ишига тиклашда амалий ёрдам сўраган.
Мурожаатни Кенгаш меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева жойида ўрганиб, иш берувчи номига Х.Шариповни ишга тиклаш борасида тақдимнома киритган. Шунга қарамай, иш берувчи ходимни ишга тиклашни рад этган.
Шундан сўнг инспектор томонидан ходим Х.Шариповни ишга тиклаш масаласида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилган.
2024 йил 23 октябрь куни суднинг хал қилув қарорига кўра Х.Шарипов ўз лавозимига тикланиши ва унга мажбурий прогул кунлари учун хақ ундирилиши белгиланди.
Суд қарорини ижро этиш мақсадида 2024 йил 7 ноябрдаги сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг 01-09/152-К-сонли буйруғи билан Х.Шарипов ўз лавозимига тикланди ва мажбурий прогул кунлари учун 34 039 831 (ўттиз тўрт миллион ўттиз тўққиз минг саккиз юз ўттиз бир) сўм ходим фойдасига тўлаб берилди.
Инспекторнинг сай-харакатлари билан ходим ўз лавозимига тикланганидан хурсанд бўлиб, ташаккурнома билдирди.
Кенгаш меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан йил давомида бундай мурожаатлардан кўпи ўз ечимини топиб, қаноатлантирилиб келинмоқда. Мурожаат қилган ходимлар бундан миннатдор бўлмоқдалар.


Меҳнат ҳуқуқ инспектори Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!