ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ 32-ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ.
Сирдарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси биносининг мажлислар залида Сирдарё вилояти Прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Адлия бошқармаси, Касаба уюшмаси қўмитаси, вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбар ходимлари томонидан Конституциямизнинг 32-йиллиги муносабати билан янги тахрирдаги конституциямизнинг мазмун моҳияти тўғрисида ходимларга тушунтириш берилди.
Шунингдек, янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосий принциплари, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари бўйича устувор вазифалар тўғрисида айтиб ўтилди.
Конституциямизда ҳар бир инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати, фаравонлиги ҳамда манфаатлари тўғрисида ғамхўрлик қиладиган, инсонпарвар, демакратик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатни барпо этиш ҳамда мустаҳкамлаш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимиз эканлиги мустаҳкамланганлиги борасида ҳам алоҳида тўҳталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида ходимларимиз томонидан ўзларини қизиқтирган саволларини беришиб, керакли жавобларни олишди.