ЯНГИЕРДА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5-августдаги “Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисда”ги ПҚ-347-сонли ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2024 йил 2 декабрдаги 357-9-0-F/24-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ва ходимлар ўртасида шахмат спорт турини кенг тарғиб қилиш мақсадида 2024 йил 17 декбарь куни Янгиер шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши биргаликда ходимлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда шахматга қизиқувчи 9 нафар аёллар ва 11 нафар эркаклар иштирпок этдилар. Мусобақалар якунида ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган 8 нафар ходимлар касаба уюшмасининг эсталик совғалари билан тақдирландилар. Ғолибларга совғаларни Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У. Алланазаров ва Янгиер шахар мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Д. Ибрагимовлар топширдилар.
Д Ибрагимов барча мусобақа қатнашчиларини табриклаб бундай мусобақаларни ҳар йили таълим муассасаларида ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ эканлигини такидлади.