“Энг фаол ёш спорт мураббийи” танлови “

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон  шахар кенгаши томонидан Гулистон шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан хамкорликда  2016 йил 8 июн куни  Гулистон шахридаги  Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 6 нафар 35 ёшгача бўлган спорт мураббийлари ўртасида “Энг фаол ёш спорт мураббийи” танловининг  II –шахар босқичи  юқори савияда ўтказилди.

Танловнинг шартларига кўра Хакамлар хайъати томонидан номзодларнинг спорт соҳасидаги умумий иш стажи, чет (инглиз) тилини билиши, меҳнат ҳуқуқини ўзлаштирганлик даражаси, қўлга киритган ютуқлари, ўз касби бўйича қилган янгиликлари, ихтиролари, ишланма, патентлари, мураббий сифатида шогирдларини эришган ютуқлари, фотоальбомлари, видеолавҳа ва слайдлари ўрганиб, таҳлил қилиниб,  “Энг фаол ёш спорт мураббийи” танловининг  2-босқичи ғолиби аниқланди.

Танлов натижаларига кўра Гулистон шахар Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Шотокан каратэ-до” бўйича мураббийи Абдусаидов Нодир Ўсарович мутлақ ғолибликка эришиб, вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

                          Ф.Таштанов

Print Friendly, PDF & Email