Click to listen highlighted text!

ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

2025 йил 31 январ куни Янгиер шаҳар 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025 йилларга қабул қилинган жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилишига бағишланган ва касаба уюшма ташкилотининг 2020-2024 йиллардаги фаолияти якунларига бағишланган ҳисобот – сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси У Алланазаров ҳамда таълим муассасаларининг 10 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари иштирок этдилар.

Йиғилишда мактабнинг 85 нафар ходимларида 69 нафари иштирок этди. Йиғилишни мактаб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси: Рафоат Абдуллаева очди. Йиғилишда дастлаб жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши бўйича комиссиянинг маълумоти ўқиб эшиттирилди. Шу билан бирга мактаб директори: Р Ядгаровнинг ва касаба уюшма қўмитаси раиси: Р Абдуллаеваларнинг жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисоботлари тингланди. Мазкур масала юзасидан таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаров ўз фикрларини билдирди. Ходимлар томонида берилган саволларга жавоб бериб ўтилди. Жамоа шартномасини 2024 йилда бажарилиши умумий йиғилишда қониқарли деб топилди.

Умумумий йиғилишда касаба уюшма ташкилотининг 2020-2024 йиллардаги фаолиятига бағишланган йиғилишни олиб бориш таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси: У Алланазаровга топширилди.
Ҳисобот сайлов йиғилишида кун тартибида кўриладиган масалалар эълон қилиниб умумий овозга қўйиш орқали белгилаб олинди.
Ҳисобот сайлов йиғилишида 5 нафар ишчи раёсати, бир нафар котиби сайлаб олинди. Шундан сўнг йиғилиш регламенти белгилаб олинди. Йиғилишда касаба уюшма қўмитаси раиси: Р Абдуллаева касаба уюшма ташкилотининг мактабда 2020-2024 йиллардаги фаолияти тўғрисида аввалдан тайёрланган электрон слайдлар ёрдамида хисобот берди ва ходимлар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб бериб ўтди. Касаба уюшма фаолияти юзасидан мактаб директори: Р Ядгаров, Янгиер шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси: У Алланазаровлар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, касаба уюшмаси фаолияти юзасидан А Турақулов, Ш Бойбутаева, З Эшонқуловалар сўзга чиқдилар. Йиғилишда овоз бериш якунларига кўра касаба уюшмасининг 2020-2024 йиллардаги фаолиятига қониқарли деб баҳо берилди.
Маскур йиғилишда мактаб директори ва бошланғич касаба уюшмаси томонида 8 нафар энг фаол касаба уюшма аъзолари фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Йиғилишда Янгиер шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси: У Алланазаров мактаб касаба уюшмаси қўмитасининг ваколат муддати тугаганлиги муносабати билан навбатдаги масала: Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва ўринбосарини сайлаш эканлигини эслатиб бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига сайловни очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказишни сўради. Сайлов кўпчилик овоз билан очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиши аниқланди.
Бошланғич касаба уюшма аъзоларидан номзодларни кўрсатишларини сўралди. Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигига Рафоат Абдуллаева- инглиз тилини фани ўқитувчиси, Бойбутаева Шахноза бошланғич таълим ўқитувчиси, Холжигитов Субонқул-география фани ўқитувчиси номзодлари кўрсатилди. Умумй овоз бериш якунларига кўра Рафоат Абдуллаева- инглиз тили фани ўқитувчиси 60 нафар ходимларни ёқлаб овоз беришларига кўра Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ловозимига сайланди. Йиғилишда кўпчилик овоз бериб Баратова Феруза Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари ловозимига сайланди. Рафоат Абдуллаева ва Баратова Ферузалар раис ва раис ўринбосари бўлишлари билан бирга касаба уюшма қўмта аъзолигига ҳам сайланганлари эътироф этилди. Шундан сўнг яна уч нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайлаб олиндилар.
Йиғилишда охирги масала Таълим ва фан ходимлари касааба уюшмаси Янгиер шаҳар бўлинмаси Кенгашининг 2025 йил май ойида ўтказиладиган хисобот –сайлов Конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилиб, Конференцияга делегат этиб Рафоат Абдуллаева номзоди кўпчилик овоз билан мақулланди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!