“СИРДАРЁ ИЭС” ДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУХОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Жорий йилнинг 21 февраль санасида Ўзбекистон Иссиқлик электр станциялари АЖнинг “Сирдарё ИЭС” филиали меҳнат жамоасида навбатдаги конференция бўлиб ўтди. Конференцияда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2022-2024 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси муҳокама қилинди.
Конференцияда иш берувчининг вакили ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси К.Мусаеванинг ахборотлари тингланиб, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссия томонидан жамоа шартномасининг бандлари бажарилиши юзасидан тузилган далолатнома ўқиб эшиттрилди.
Меҳнат жамоасида тузилган ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссиянинг хулосасига кўра, корхонада иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги ижтимоий шерикчилик яхши йўлга қўйилганлиги сабабли, 2024 йил якуни бўйича жамоа шартномасида қабул қилинган 330 та банднинг барчаси тўлиқ бажарилганлиги, бирорта ҳам банд бажарилмай қолмаганлиги, иш берувчи томонидан жамоа шартмасининг бажарилиши учун жами бўлиб 95,2 млрд. сўм маблағ сарфланганлиги ва ҳар бир ходимга сарфланган маблағ 48,2 млн. сўмдан тўғри келганлиги эътироф этиб ўтилди.
Конференция делегатлари томонидан жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ҳолатига “Қониқарли” деган баҳо берилди ва 2025 йилда амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Конференция якунида ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Пирманов сўзга чиқиб, жорий йилда бошланғич касаба уюшма қўмиталарида амалга оширилаётган ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби ва Ўзбекистон республикасида касаба уюшмалар ҳаракати ва фаолияти бошланганлигининг 120 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида маълумот бериб ўтди.