Click to listen highlighted text!

ҲИСОБОТ-САЙЛОВИГА БАҒИШЛАНГАН УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

2025 йил 5 март куни Мирзаобод туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида 2023-2025 йилларда мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилишлари бўлиб ўтди.  Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси Б.Ахроров иштирок этди.
Дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори Д.Холмуродова  ва касаба уюшма қўмитаси раиси А.Хайдаровлар жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасида ҳисобот беришди. Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажаришини бўйича маълумотнома-далолатномасини мактаб директори ўринбосари А.Тоғаев ўқиб эшиттирди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажариилиши қониқарли деб топилди.
Касаба уюшмаси қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишида мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Хайдаровнинг 2020-2025 йилларда мактаб касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Сайловда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига номзодлари қўйилган 2 нафар ходимларга овоз бериш натижаларига кўра Хайдаров Акмал кўп овоз олган ҳолда ғолиб бўлди ва яна 5 йилга касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимида сайланди. Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси раис ўринбосари ва уч нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сайлаб олиниб, улар ўз дублёрларини ҳам танлаб олишди. 
Кун тартибидаги яна бир масала, туман ташкилоти конференсиясига делегат  этиб  касаба уюшма қўмитаси раиси А.Хайдаров сайланди
Йиғилиш сўнгида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси Б.Ахроров  йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб бораётган туб ислоҳатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!