САМАРҚАНДГА САЁҲАТ
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ички туризм бўйича Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида шаҳарнинг диққатга сазовор, кўҳна обидаларига саёҳат қилишди.
Саёҳат давомида Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Амир Темур жоме масжиди (Биби-Хоним), Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов қабри ва Шоҳи-Зинда мажмуасига ташриф буюрдилар.
Талаба-ёшлар Самарқанд шаҳрининг қадимий тарихи ва маданияти, мустақиллик йилларида бунёдкорлик ишлари ҳақида қизиқарли маълумотларга ҳамда катта таассуротга эга бўлишди.
Касаба уюшмалари стипендияти
301-24 АБ гуруҳ талабаси Диёра Қаландарова