НАВБАТДАГИ ҲИСОБАТ САЙЛОВ
2025 йил 25 март куни Мирзаобод тумани 33-сон мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши якунлари юзасидан умумжамоа йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори А.Омонов ва бошланғич касаба уюшма қўмита раиси Ф.Юнусованинг ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, ижтимоий меҳнат масалалари бўйича комиссиянинг далолатномаси ўқиб эшиттирилди ва бир овоздан тасдиқланди. Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда 2025 йил учун жамоа шартномасига киритиладиган қўшимчалар тасдиқланди.
Ташкилотнинг ҳисобот-сайлов йиғилиши ҳам ўтказилди. Йиғилишда касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил апрелдан 2025 йил февралгача бўлган даврдаги фаолияти юзасидан қўмита раиси Юнусова Феруза ҳисобот берди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан қўмитанинг фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Шундан сўнг ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Касаба уюшма қўмита раислигига икки нафар номзод кўрсатилиб, сайлов очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилди. Қўмита аъзолари ҳам очиқ овоз бериш йўли билан сайланди. Шунингдек, ҳар бир қўмита аъзолар таркибига дублёр танлаб олиниб, тасдиқланди.
Йиғилишда туман ташкилоти конференциясига бир нафар делегат сайланди. Йиғилишда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмалари Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси Б.Ахроров иштирок этиб, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги муносабати билан касаба уюшмаларининг тарихи ва вазифалари, бошланғич ташкилотларда олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар ҳамда галдаги вазифалар ҳақида сўзлади.