ОЛИЙГОҲДА САРҲИСОБ
Ўтган йиллар сарҳисоби, фаолият таҳлилига бағишланган нуфузли анжуман –касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясига Гулистон Давлат Университетида жиддий тайёргарлик кўрилгани остонаданоқ билинди. Анжуман иштирокчиларини миллий либослардаги қизлар қўлларини кўксига қўйган ҳолда, ўқув даргоҳининг ўзида ташкил этилган “Мақом” ансамбли эса мумтоз қўшиқлар билан қарши олишди.
![]() |
![]() |
Университетда 1064 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси масалалари бўйича йўриқномадан ўтказилган, уларнинг малакасини ошириш мақсадида ўқитиш, билимларини текшириш ташкил этилган. Меҳнат муҳофазаси бўйича битим тузилган ҳамда меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари режаси ва сарф-харажатлар сметасига (бизнес режага киритилди), касаба уюшма қўмитаси билан келишган ҳолда жамоа шартномасига илова қилинди.
![]() |
![]() |
Йил давомида университетнинг иқтисодий фаолияти, меҳнат шартномаси, бандлик кафолатлари, иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнатга ҳақ тўлаш, кафолатли тўловлар ва компенсация тарзидаги тўловлар, ходимларга яратилган шарт-шароитлар, спорт-соғломлаштириш ва маънавий-маърифий йўналишлардаги ишлар, аёллар меҳнатини тартибга солиш, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар, ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар, мехнат низоларини хал этиш йўналишларида амалга оширилган ишлар мониторинги олиб борилди. Бу давр ичида меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда ишловчи ходимларга 16 миллион сўм қўшимча ҳақ тўлаб берилди.
Узоқ муддат касалликлари давомида ёки сурункали касалликларини даволашлари учун жамоа шартномасида белгиланган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди. 1064 нафар ходимларга қиш мавсумига тайёргарлик кўришлари учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам тўланди. Малака ошириш институтларида ўқиётган ходимларга иш берувчи ҳисобидан хизмат сафари (транспорт, овқатланиш ва яшаш) ҳаражатлари тўлиқ қоплаб берилди. Қайта тайёрлаш ёки малака оширган ходимларнинг иш жойи ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган. Меҳнат қонунчилиги бузилишига йўл қўйган мансабдор шахслар томонидан мазкур қонун бузилиши, суд органларига мурожаат қилиш ҳолатлари кузатилмади.
Университет касаба уюшмаси қўмитаси 2021 йилда меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг вилояти босқичида «Энг яхши касаба уюшма қўмитаси» номинацияси йўналишида 1-даражали диплом билан, 2023 йилда “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси йўналишида “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичида аъзолари 1000 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ғолибликни қўлга киритиб диплом билан тақдирланди.
Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнат ва касаба уюшмаларига тааллуқли қонунлар талабларига иш берувчи ва унинг вакили томонидан риоя этилаётганлигини назорат қилиб бориш натижасида камчиликлар аниқланмаган, ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, даъво аризалари билан судга органларига мурожаат қилмаган.
Анжуманда университет касаба уюшмаси ташкилотининг
2020-йил мартдан 2025-йил мартгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти якунлари тўғрисида ҳисоб берган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Абдураҳмон Юсупалиев бошланғич касаба уюшма ташкилотининг 2020-2024 йиллар давомидаги 5 йиллик фаолиятида жами 1973612.0 минг сўм тушум бўлган, харажатлар 1520689.3 минг сўмни ташкил этгани ва улар айнан қандай мақсадларда сарфланганига батафсил тўхталди.
Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан делегатлардан Равшан Маҳмудов, Раъно Сатторова, Саодат Қулбаевалар касаба қўмитаси фаолиятига қониқарли баҳо бердилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг касаба уюшма органларида ҳисобот -сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низомига мувофиқ муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан касаба уюшма қўмитаси раислигига сайлов бўлиб ўтди. Унда энг кўп овоз олган Абдураҳмон Юсупалиевнинг қўли баланд келди. Шу тариқа қўмита етакчиси ва қўмита таркиби аъзолари сайланди. Шунингдек, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят ташкилотига делегатлар ҳам сайланди.
![]() |
![]() |
Конференцияда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Равшан Бедилов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов , Агросаноат ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари Эркин Бойниёзовлар иштирок этишди.