АЁЛЛАР ИШЛИ БЎЛДИ
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичи, 1-тоифасига киритилган, ишсиз хотин-қизларга амалий ёрдам бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда. Гулистон шаҳридаги касбий кўникмалар марказида ЎКУФ вилоят кенгаши, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирдан аёллар мамнун бўлиб қайтдилар. “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси уларнинг кўпчилигига ишга жойлашиш имконини берди. Ишлаш истагида бўлган 200 нафардан зиёд хотин-қизлар 150 дан зиёд корхона ва ташкилотлардаги 1100 га яқин иш ўринларига ташлиф этилди. Шу куннинг ўзида 86 нафар аёллар “Бетлис текстил”, “Стелла мода”, “Есме нур”, “Зукко чеварлари” каби корхоналарга ишга жойлаштирилди. Тадбир иштирокчилари касбий кўникмалар маркази фаолияти билан танишиш жараёнида бу ерга келиб касбли, ҳунарли бўлишларини, бунинг учун барча имкониятлар яратилганини билиб олдилар.Уларга корхоналардаги шарт-шароитлар, иш ҳақи, имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.56 нафар талабгорларга ўзлари ёқтирган касб-ҳунар ўргатиладиган бўлди. Тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган опа-сингилларга зарур тавсия ва йўл-йўриқлар берилди.
Руҳшунос Г. Раҳмонова олиб борган тренинг машғулоти иштирокчиларнинг руҳий ҳолати янада яхшиланишига, ўзларида ишонч кучайишига туртки бўлди.