Click to listen highlighted text!

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ФАОЛЛАРИ ҲИСОБОТ БЕРДИ, ЯНГИ РАҲБАР САЙЛАНДИ

Жорий йил 10 июнь куни Сирдарё вилоятида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши мажлислар залида ўтказилди.
Конференцияда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Гўзал Тухтаева, Федерациянинг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Рустам Тусинмуродов, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ёрбек Маманазаров, Вилоят нуронийлар кенгаши раиси Ўтбосар Абдиев, Вилоят хамширалар асацияси раиси Тожихон Ғоффорова, жамоатчилик вакиллари, фаоллар ҳамда делегатлар иштирок этди.
Йиғилишда 2021 йил апрелидан 2025 йил июнига қадар бўлган даврда вилоят касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди. Фаолият “қониқарли” деб топилди, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи маъқулланди.
Қонунчилик асосида, касаба уюшмаси кенгаши раиси лавозимига сайлов яширин овоз бериш орқали, муқобиллик асосида ташкил этилди. Унга мувофиқ, Акбархон Мирзахонов Сирдарё вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.
Конференцияда вилоят кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси таркиби ва унинг раиси ҳам тасдиқланди. Шунингдек, кун тартибидаги 10 та муҳим масала муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилиш якунида келгуси беш йиллик даврда касаба уюшмасининг устувор вазифалари белгилаб олинди. Жумладан, соғлиқни сақлаш ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, моддий ва ижтимоий манфаатларини таъминлаш, ташкилотнинг самарадорлигини янада ошириш йўналишлари устувор деб белгиланди.
«…Сирдарё вилоятида Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши мажлислар залида ўтказилди.
Йиғилишда 2021 йил апрелидан 2025 йил июнига қадар бўлган даврда вилоят касаба уюшмаси томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди. Фаолият “қониқарли” деб топилди, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи маъқулланди.
Қонунчилик асосида, касаба уюшмаси кенгаши раиси лавозимига сайлов яширин овоз бериш орқали, муқобиллик асосида ташкил этилди. Унга мувофиқ, Акбархон Мирзахонов Сирдарё вилояти кенгаши раиси этиб сайланди..»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!