ДОЛЗАРБ 90 КУН
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар учун босқичма-босқич турли спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.
2025-йил 9-июндан бошлаб, филиалда стол тенниси, волейбол, югуриш ва “Стреэт wоркоут” каби спорт йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда. Тадбирлар талаба-ёшларнинг соғлом турмуш тарзига бўлган эътиборини ошириш, уларни жисмоний фаолликка ундаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда.
Ушбу спорт тадбирларининг асосий мақсади — талаба-ёшларни соғлом рақобат муҳитига жалб этиш, улар орасида жамоавийлик, бирдамлик ва соғлом ҳаёт тарзини шакллантиришдан иборат.
Мусобақаларда фаол иштирок этаётган талабалар орасидан энг яхши спортчилар аниқланмоқда ва Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ғолиблар диплом, эсдалик совғалари ва рағбатлантирувчи совринлар билан тақдирланмоқда.
Мазкур лойиҳа давомида спортга бўлган қизиқишни кучайтириш, ёшларни соғлом ҳаёт сари етаклаш ҳамда улар орасидан иқтидорли спортчиларни юзага чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.
Касаба уюшмалари стипендияти
301-24 АБ гуруҳ талабаси Диёра Қаландарова