ХОДИМЛАР МАНФААТИ ЙЎЛИДА
Жойларда Ўзбекистон Республикаси янгиланган Конституциясининг мазмун-моҳияти, янги қабул қилинган Меҳнат кодексига риоя этилиши, мажбурий меҳнатга жалб қилишнинг олдини олиш ва яна қатор қонунлар тарғиботини мунтазам ўтказиб келамиз. Семинарлар, давра суҳбатларида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ҳамда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунлари борасида савол-жавоблар қизийди. Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида изчил тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз.
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида”ги ва тегишли қонунлар талабларига асосан ташкилот ва корхоналарда жамоатчилик назорати ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан режа асосида меҳнат техник инспектор Абдукамол Хакимов билан биргаликда Гулистон шаҳридаги 18-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда “Мос Янтекс” қўшма корхонаси, Боёвут ирригация бошқармаси ҳамда “Индорама агро” ХИИ МЧЖда меҳнат муносабатлари, хотин-қизлар ва эркаклар учун яратилган имкониятлар ва меҳнат шароитларининг тенглиги ҳамда кадрлар сиёсатини ўрганиш мақсадида жамоатчилик назорати доирасида ўрганиш ўтказдик. Натижада юқоридаги бу тўртта ташкилотда жами 880 нафар ходимлар ишлаши маълум бўлди. Уларга яратилган меҳнат шароитлари, қонунчилик доирасида иш юритилиши ва бошқа масалалар бўйича 15 та камчилик аниқланди. Улар бўйича раҳбар номига кўрсатма хатлари киритдик, камчиликлар жойида бартараф этилди.
Йил бошидан меҳнат ҳуқуқ инспекторига жами 63 нафар ишчи-ходим манфаатида 33 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 17 та мурожаатлар қаноатлантирилди. Жами 64 955 075 (олтмиш тўрт миллион тўққиз юз эллик беш минг етмиш беш) сўм, шундан 27 548 081 (йигирма етти миллион беш юз қирқ саккиз минг саксон бир) сўм иш ҳақлари, 37 406 994 (ўттиз етти миллион тўрт юз олти минг тўққиз юз тўқсон тўрт) сўм фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация ва кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация пуллари ундирилди. Жумладан: Боёвут туманидаги 6-оилавий поликлиникада ишлаб, оилавий аҳволи сабабли маблағ сўраган фуқаро Махбуба Шариповага 1 000 000 сўм моддий рағбатлантириш пули, вилоят “Тоза ҳудуд” давлат корхонасида ишлаб, унинг билан меҳнат шартномаси бекор қилинган С.Нарзуллаевга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун 1 542 976 бир миллион беш юз қирқ икки минг тўққиз юз етмиш олти) сўм компенсация пуллари ундириб берилди. Худди шу корхона ишчилари Ғ.Талиев ва бошқалар (жами 4 нафар) билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинган. Касаба уюшмаси томонидан иш берувчи номига киритилган тақдимномага асосан ушбу ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, улар ўз лавозимларига қайта тикландилар ва уларга шу кунига қадар мажбурий прогул кунлари учун жами 19 047 419 (ўн тўққиз миллион қирқ етти минг тўрт юз ўн тўққиз) сўм миқдорида, Гулистон шаҳар спорт мактабида шифокор лавозимида ишлаган Толиб Исматуллаевга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун 25 463 680 ( йигирма беш миллион тўрт юз олтмиш уч минг олти юз саксон) сўм, “Хаёт плюс” МЧЖ да ишлаб меҳнат шартномалари бекор қилинган ходимлар Нилуфар Турсуналева ва Сурайё Шайзаковаларга май ойи иш ҳақларидан қарздорлик жами 10 300 000 (ўн миллион уч юз минг) сўм, Ховос темир йўл шифохонаси МЧЖда ишлаб март ойи ойлик иш ҳақларидан қархдорлик 7 601 000 (етти миллион олти юз бир минг) сўм маблағ тўлаб берилишига эришилди.
Икки нафар ходим яъни, Улуғбек Джумаев Мирзаобод туман маҳалла уюшмасида харбий стол нозири вазифасида ишлаб, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганлиги сабабли, унинг манфаатида судга даъво аризаси берилди, суд даъвони қаноатлантириб, ходим фойдасига 342 560 (уч юз қирқ икки минг беш юз олтмиш) сўм иш ҳақи 1 193 160 (бир миллион бир юз тўқсон уч минг бир юз олтмиш) сўм кечиктирилган иш ҳақи учун тўлов;
Шу билан биргаликда Улуғбек Саидбеков Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги миграция агентлиги Сирдарё вилоят филиалида бош мутахассис лавозимида ишлаб, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганидан норози бўлиб, касаба уюшмасига мурожаат қилган. Мурожаат касаба уюшмаси вилоят Кенгаши инспектори томонидан ўрганиб чиқилди ва иш берувчи номига уни ўз лавозимига ишга тиклаш юзасидан тақдимнома киритилди.
Шундан сўнг ходим У.Саидбеков манфаатида судга даъво ариза киритилди ва суднинг қарорига кўра У.Саидбеков ўз лавозимига тикланиши ва унга мажбурий прогул кунлари учун 28 022 940 (йигирма саккиз миллион йигирма икки минг тўққиз юз қирқ) сўм маблағ ходим фойдасига ундириб берилди.
Ширинхон Умаралиева,
ЎКУФнинг Сирдарё вилоят кенгаши
меҳнат ҳуқуқ инспектори