Click to listen highlighted text!

“МИЛЛИЙ ҚЎШИҚЛАР- ҚАЛБИМИЗДА”


Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан ЎКУФ вилоят кенгаши мақом санъати маркази вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда 29 сентябрь куни “Миллий қўшиқлар-қалбимизда” деб номланган мақомчилар кўрик-танловини ўтказди.
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 35 нафар иштирокчиларнинг чиқишларини Ўзбекистон халқ ҳофизи Исроилжон Ваҳобов раислигидаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аҳмаджон Дадаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият хрдими Нуриддин Аминжонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадулла Холиқов, санъатшунос Абдураҳим Султоновлардан иборат нуфузли ҳайъат аъзолари баҳолаб бордилар.Танлов жараёнида жуда истеъдодли хонандалар, ширали овоз соҳибларини кашф этилди. Натижаларга кўра, ансамбллар ўртасида 1-ўрин – Ўзбек миллий мақом санъати маркази худудий бўлим ансамблига,2-ўрин – Гулистон шаҳар Ихтисослаштирилган санъат мактаби ансамблига,3- ўрин – Гулистон шаҳар 1-сон мусиқа ва санъат мактаби ансамблига насиб этди.

Ҳаваскорлар ўртасида Янгиер шаҳар 4-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Шаҳриёр Дадажонов 1-ўрин,Сирдарё тумани 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ёрқин Хосилбеков 2-ўрин, Боёвут тумани яшовчи, «Юнус Ражабий» номли мусиқа ва санъат институтининг 3-босқич талабаси Ситора Муҳаммадиева 3-ўринга сазовор бўлдилар. Профессионал хонандалар ўртасидаги танловда
1-ўрин – Ўзбек миллий мақом санъати маркази Сирдарё вилоят худудий бўлими хонандаси Сирожиддин Фозилов 1-ўринга,Ўзбек миллий мақом санъати маркази Сирдарё вилоят худудий бўлими хонандаси Шаҳзода Бекмуродова 2-ўринга, Ўзбек миллий мақом санъати маркази Сирдарё вилоят худудий бўлими хонандаси Музаффар Умаров 3-ўринга муносиб кўрилди. Ғолиблар диплом, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Ғолиблардан ташқари танлов иштирокчиларининг барчаси касаба уюшмалари вилоят кенгаши томонидан тарихий шаҳарларга саёҳатга юбориладиган бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!