Click to listen highlighted text!

ЕТАКЧИЛАРГА КЎМАК

 

Касаба уюшмаларида ишлаш, айниқса етакчилик қилиш осон эмас. Бу ишга эндигина киришганларга ҳар жиҳатдан кўмак керак бўлади. ЎКУФ вилоят кенгаши қошида янги сайланган бошланғич ташкилотлар раислари малакасини ошириш мақсадида қисқа муддатли ўқув машғулотлари ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари томонидан биринчи марта сайланган 266 нафар касаба етакчиларига зарурий маслаҳатлар, амалий ёрдамлар бериб борилади. Дастлабки ўқув машғулотида тингловчилар меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик ва меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг вазифалари, жамоа шартномасининг аҳамияти, ишни Низом талаблари асосида ташкил этиш ҳақида кенг тушунчага эга бўлдилар.
-Ҳужжатлар , айниқса молиявий ҳужжатлар, келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш борасида кўп нарсаларни билиб олдик. Машғулотлар жараёнидаги савол-жавоблар асосида ҳам ўзимизни қизиқтирган турли масалаларга ечим топдик,- дейди Оқолтин туманидаги 5-умумтаълим мактаби бошланғич касаба ташкилоти раиси Гавҳар Умарова,- ўқув биз учун жудаям фойдали бўлаётир.
Тингловчилар меҳнат ҳуқуқ инспектори Ширинхон Умаралиеванинг янги қабул қилинган Меҳнат Кодекси, Қонунларнинг мазмун моҳияти, ишчи-ходимлар ҳимоясини таъминлашда меҳнат инспекциялари роли ҳақидаги, ижтимоий суғурта бўлими мудири Раҳматилла Султоновнинг йўлланмаларни ажратиш тўғрисидаги ҳамда яна қатор етакчи мутахассисларнинг турли мавзулардаги суҳбатларидан ўзларига тегишли зарурий маълумотларни олдилар.

Жамол Андақулов,
ЎКУФ вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!