Click to listen highlighted text!

ГАЗЕТХОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

ЎКУФ вилоят кенгаши анжуманлар залида анъанавий “Ишонч кунлари” бўлиб ўтди.
– Учрашувдан мақсад сиз газетхонлар билан ўзаро ҳамкорликни яқиндан йўлга қўйиш, ҳамфикр бўлиш, таклифларингизни ўрганиб, нашрнинг яна ҳам ўқишли чиқишини таъминлашдир,- деди ЎКУФ вилоят кенгаши раиси ўринбосари Баҳодир Ҳамиджонов барчани қизғин мулоқотга чорларкан.

Тадбирда газета бош муҳаррири ўринбосари Даврон Ибрагимов ва “ Ишонч-Доверие” газетаси масъул котиби Валентина Викторовна Марценяклар иштирок этди. Суҳбат давомида газета фаолияти, жойлардаги долзарб муаммоларни ёритиш ва жамоатчилик билан мулоқотни кучайтириш борасида қизғин фикр алмашувлар бўлди.
– Таҳририятнинг ўз позициясига эгалиги, муаммо тўлиқ ҳал бўлгунига қадар мавзуга қайта-қайта мурожаат қилиши менга жуда маъқул ва манзур бўлди, – деди мулоқот иштирокчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Алиқул Хонимқулов. – Кўпчиликнинг ёдида бўлса керак, Боёвут туманидаги 8-мактаб раҳбарининг қинғир ишлари ҳақида “Ишонч” газетасида икки маротаба танқидий мақола чоп этилган эди.

Газета аралашувидан кейин адолат қарор топди — 20 нафар ўқитувчининг ҳақ-ҳуқуқи тикланди. Бугун мен юзлаб педагоглар номидан таҳририят жамоасига самимий миннатдорчилик изҳор этиш учун шу ердаман, – деди у.
Очиқ мулоқот давомида касаба уюшмалари фаолиятини кенгроқ ёритиш, шунингдек, жойлардаги долзарб муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб этиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!