Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁДА “КАСАБА БОҒИ”

Бугун биз кўчат эксак, фарзандларимиз соясида ўтиради. Шундай эзгу ният билан     Сирдарё туманида 10 гектарли  боғ барпо этилди.  “Яшил макон”га 18 минг туп энг ноёб дарахтлардан оққайин, эман, лола дарахтлари экилди.

-Яшил ҳудудни барпо қилишда тупроқ ва иқлим шароитига мос кўчатлар танланди.Кўпчилик бўлиб, ҳамжиҳатликда бу боғни барпо этаяпмиз. Яна 6 гектар ерга ноёб дарахт кўчатларини қадаймиз,-дейди ЎКУФ вилоят кенгаши раиси Рустамбек Турмунмуродов,- ҳадемай бу ҳудуд сўлиб бир масканга, ёшу кекса яшилликдан баҳра олиб сайр этадиган боққа айланади.
Бу гўшани сўлим бир хиёбонга айлантириш учун йўлаклар, дам олиш учун шийпончалар қурилмоқда.  У ерда турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш, мириқиб дам олиш мумкин бўлади. Экилган новдаларни суғоришда тўлиқ сув тежовчи технологиялардан фойдаланилади.
Эслатиб ўтамиз,Президентимиз касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан меҳнаткаш халқимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида  ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари”ни ташкил этишни таклиф этганди. Бу боғ  сирдарёликларнинг ана шу таклифга амалий муносабатлари изҳоридир.

                                         Баҳор Холбекова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!