ГЕНДЕР ТЕНГЛИК – БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ
2025-йил 1-декабр куни Гулистон давлат университети ва касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда “Гендер тенглик – барқарор тараққиёт омили” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни Ёшлар ишлар ва маʼнавий-масалалар бўйича биринчи проректор К.Кудратов очди. Учрашувда жамиятда аёл ва еркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш, гендерга асосланган зўравонликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Маърузада гендер тенгликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда таълим муассасаларида амалга оширилаётган амалий ишлар ҳақида маълумот берилди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Касаба уюшмаси Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Мамарасулов Алижон ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Ширинхон Умаралиевалар иштирок этишди. Тадбир сўнгида касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирокида гендер тенглик мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир белгиланган мақсад ва вазифаларга эришган ҳолда гендер тенгликни тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди.

