Click to listen highlighted text!

МИННАТДОРЛИК ва ШУКРОНАЛИК ХИССИ

“Ислоҳотларнинг илк кунларидан “Инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалга ошириш учун, аввало, иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга устувор эътибор қаратилди” – Ш.Мирзиёев.
Мен. Холтўраева Моҳинур Абдурашид қизи 1996 йилда Сирдарё вилоятининг чекка Ховос туманида туғилганман, болаликдан 2-гуруҳ ногирониман. Ҳозирда Гулистон Давлат Педагогика институтининг      3-бочқич талабасиман.
Мен бир неча йилдан бери, яъни ушбу олийгоҳнинг 1-курс талабаси давримдан бери Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгашига 11-ноябрь касаба уюшмалари куни арафасида  ўтказилиб келинаётган “Касаба уюшмаси стипендианти” танловига хужжат топшириб келганман.
2025 йил мен учун қувончли ва тарихга бой йил бўлди. 2025 йилда ҳам касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва 11-ноябрь касаба уюшмалари куни байрамлари арафасида мен хужжатлармни касаба уюшмаларининг вилоят кенгашига топширдим ва комиссия томонидан қабул қилинган қарорга асосан “Касаба уюшмалари стипендианти” сертификатига лойиқ деб топилдим.
2025 йилнинг 7 ноябрь санасида Гулистон шаҳридаги “Зомин” тантаналар саройига касаба уюшмаларининг 120 йиллиги ва 11-ноябрь касаба уюшмалари куни муносабати  билан ўтказилган тадбирга мен ҳам таклиф этилдим. Тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов ва касаба уюшмаларининг вилоят кенгаши раиси Р.Турсунмуродовлар тантанали равишда менга касаба уюшмаси стипендианти сертификатини топширишди. Мен ушбу мукофотни кўзларимда севинч ёшлари ва қувонч билан қабул қилиб олдим.
Мени авваламбор ушуб сертификатга лойиқ кўрганлари учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят кенгаши раиси Турсунмуродов Рустамбек Пирматович ва вилоят ҳокими Тудимов Эркинжон Оқбўтаевичларга ўз чуқур миннатдорчилигимни билдириб қоламан.
 
Гулистон Давлат педагогика
Институти 3-боқич талабаси
“Касаба уюшма стипендианти”                       Холтўраева Моҳинур
Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!